Осиё Кубоги–2018 саралаши. Ўзбекистон аёллар термаси Ҳиндистонни 7:1 ҳисобида мағлуб этди

 

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун, 7 апрель куни Осиё Кубоги–2018 турнирига саралаш босқичи “B” гуруҳи 2-турида Ҳиндистон термасига қарши баҳс олиб борди.

КХДР пойтахти Пхеньян шаҳридаги Kim II Sung Stadium майдонида бўлиб ўтган ўйинда Шерали Бобоқулов шогирдлари 7:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўзбекистон аёллар термаси сафида Людмила Карачик ва Маҳлиё Сарикова дубль қайд этган бўлса, Умида Зоирова, Лианна Норбекова ва Феруза Турдибоева биттадан голга муаллифлик қилди. Рақиблардан Бала Деви битта гол киритди.

Мазкур ғалабадан кейин Ўзбекистон аёллар термаси битта кам ўйин ўтказган ҳолда 6 очко билан 2-ўринда бормоқда. Учта ўйин ўтказган КХДР аёллари 7 очко билан 1-поғонада бормоқда.

Осиё Кубоги–2018 саралаши
“B” гуруҳи, 2-тур
3 апрель, душанба

Ўзбекистон  – Ҳиндистон 7:1

Голлар: Карачик (3, 6), Сарикова (10, 44), Зоирова (19), Норбекова (63), Турдибоева (90+1)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!