Осиё чемпионати. Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Туркманистонни мағлубиятга учратди

Тайландда футзал бўйича аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун мазкур мусобақадаги иштирокини Туркманистонга қарши ўйин билан бошлади.

Учрашувда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Дастлабки турда Эрон терма жамоаси Туркманистон терма жамоасини 14:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. 

Ҳозирда гуруҳда Эрон биринчи, Ўзбекистон эса иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Энди 7 май куни Аваз Махсумов шогирдлари Эронга қарши баҳс олиб боришади.

Футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати.

Ўзбекистон – Туркманистон 3:1

Голлар: З.Назарова (17), Р.Сафина (19), М.Бурҳонова (23) - Х.Эшниёзова (40).

Ўзбекистон: Л.Тиловова, З.Назарова, Ф.Турдибоева, М.Мунаварова, Л.Карачик

Захира: М.Бурҳонова, Н.Камолтоева, Х.Дадабоева, И.Турдалиева, Р.Сафина, М.Шойимова, М.Жонимқулова, Т.Зарбиева, Н.Кудратова.

Туркманистон: Н.Куликова, С.Мамметсахедова, М.Чориева, Х.Эшниёзова, О.Халилова. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!