Осиё чемпионати: Медаль жамғаришда ўзбек боксчилари етакчи

4 май,2017, 10:10 3302

Осиё чемпионати: Медаль жамғаришда ўзбек боксчилари етакчи

 

Тошкент шаҳридаги "Ўзбекистон" спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида ўзбек боксчилари кетма-кет ғалабалари билан мухлису мутахассисларни хушнуд этмоқда.

Мусобақанинг чорак финал беллашувларидан муваффақиятли ўтган боксчилар чемпионлик учун курашни давом эттиради.

Осиё бокс конфедерацияси Тошкентдаги Осиё чемпионатида совринли нақд қилган терма жамоалар рўйхати ва улар ҳисобидаги медалларни сонини эълон қилди. Қоидага кўра, мусобақаларида ярим финалда мағлуб бўлган чарм қўлқоп усталарининг иккисига ҳам бронза медаль топширилади.

Ярим финаллар олдидан медаллар сони бўйича вазият қуйидагича:

- Ўзбекистон: 9 медаль

- Қозоғистон: 8 медаль

- Ҳиндистон ва Мўғулистон: 4 тадан медаль

- Хитой ва Жанубий Корея: 3 тадан медаль

- Филиппин ва Сурия: 2 тадан медаль

- Эрон, Тожикистон, Иордания, Қирғизистон ва Туркманистон: 1 тадан медални нақд қилган.

Энди ушбу 13 мамлакат вакиллари медаллар сифатига аниқлик киритиб олади.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.