Осиё чемпионати олтинсиз якунланди

 

Гонконгда ўтказилган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида ўзбек полвонлари олтин медални қўлга кирита олмади.

Мусобақанинг дастлабки кунида Муҳриддин Тиловов бронза медалга эга чиққан эди. Оғир вазнли дзюо усталари баҳсида ҳам ҳамюртларимиз финалга чиқа олмади.

90 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашган ёш полвонимиз Муҳаммадкарим Хуррамов ливанлик Нажиф Элиасни мағлуб этиб, кейинги беллашувда бўлажак чемпион - тожикистонлик Камроншоҳ Устапуриёнга имкониятни бой берди.

Бронза медаль учун бўлган курашда Эрон вакили Воҳид Нури ва жанубий кореялик Донгхан Гвакни мағлубиятга учратган Муҳаммадкарим шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Тажрибали полвонимиз Шерали Жўраев 100 килограмм вазн тоифасида туркманистонлик Ботир Хўжамуҳаммедовни енгиб, ярим финалда қозоғистонлик Максим Раковдан енгилди. Учинчи ўрин учун баҳсда Шерали полвон тожикистонлик Саиджалол Саидовдан устун келди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!