Осиё чемпионатида Диёрбек Ўрозбоевни ўрнини босадиган юлдуз порламоқда

Гонконгда бошланган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари биринчи кунги баҳслари давом этмоқда.

Хусусан, дастлабки кун дастуридан ўрин олган -60 килограмм вазн тоифасидаги полвонлар ўртасида ўтказилган беллашувларда ҳамюртларимиз дастлабки бронза медални қўлга киритди. Ушбу вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Муҳриддин Тиловов дастлаб афғонистонлик Аликозай Зелгайини иппон эвазига таслим этган бўлса, кейинги баҳсда эронлик Муҳаммад Рашнонажодги имкониятни бой бериб қўйди.

Бронза медали учун ўтгант қўшимча саралаш босқичида эса вакилимиз дастлаб Шимолий Корея вакили Ан Жэ Йонг қаршилигини муносиб тарзда енгиб ўтган бўлса, ҳал қилувчи беллашувда тожикистонлик Суҳроб Боқиевни вазаре баҳоси эвазига мағлуб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!