Осиё чемпионатида порлаётган Муҳриддин Тиловов мусобақадаги иштироки ва рақиблари тўғрисида нима дейди?

Гонконгда бошланган дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг дастлабки кунги баҳслари ўз ниҳоясига етди. Ушбу кун доирасида ўтказилган беллашувларда ҳамюртлармиздан -60  килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Муҳриддин Тиловов тожикистонлик Суҳроб Боқиевни вазаре баҳоси эвазига мағлуб этган ҳолда, бронза медалини қўлга киритди.

Шу муносабат билан SPORTS.uz интернет ахборот портали спортчимиз билан боғланиб, Осиё чемпионатидаги иштироки борасидаги фикрлари билан қизиқди.

– Осиё чемпионатида биринчи маротаба иштирок этишим. Шунингдек, мураббийлар ҳам кўпроқ менга ишонч билдиришганди. Албатта, -60 килорамм вазн тоифасида юртимизда ҳам етакчи поолвонлар кўпчиликни ташкил этади. Масалан, улардан Диёрбек Ўрозбоев, Шарофиддин Лутфиллаев... Бундан ташқари, ушбу вазнда ҳар куни янги рақиблар пайдо бўлади. Ҳар бир мусобақада янги спортчи билан курашишга тўғри келади.

Шу билан биргаликда, мамлакатимизда юқорида айтиб ўтганим каби тажрибали полвонлар етарлича. Бироқ, шунга қарамай, мураббийларимиз менга кўпроқ ишонч билдиришди.

Балки, масъулият юкиданми, ушбу мусобақа мен учун бироз қийинроқ кечди. Худо хоҳласа, кейинги мусобақаларда бунданда юксакроқ натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Шунингдек, ҳамюртимиз мусобақа давомидаги учрашувлардаги рақиблари борасида ҳам тўхталиб ўтди.

– Мусобақа давомида қаршилик кўрсатган рақиблардан тожикистонлик Суҳроб Бердиевни алоҳида ажратиб кўрсатишим мумкин. Чунки, бу каби мусобақаларда учинчи ўрин учун ўтказиладиган баҳс ҳам финал каби масъулиятли беллашувлардан ҳисобланади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!