Осиё чемпиони Иқболжон Холдоровга (64 кг) олтин медаль топширилди

7 май, 17:51 420

Осиё чемпиони Иқболжон Холдоровга (64 кг) олтин медаль топширилди

Бокс бўйича Осиё чемпионатида медальлар жамғариш бўйича яққол пешқадамга айланиб олди.

Бироз аввал якунига етган кундузги дастурнинг сўнгги финал жангида ҳамюртимиз Иқболжон Холдоров мўғулистонлик Чинзориг Баатарсухга қарши жанг олиб борди. Боксчимизнинг тўлиқ ташаббуси остида ўтган жанг барча кутганидек Иқболжонни ғалабаси билан якунланди. Ушбу муваффақиятли натижа терма жамоамизга навбатдаги олтин медальни олиб келди.

Бокс бўйича Осиё чемпионати | 64 кг вазн тоифаси

Олтин медаль соҳиби – Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон)

Кумуш медаль соҳиби – Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)

Бронза медаль соҳиби – Бекдаулет Ибрагимов (Қозоғистон)

Бронза медаль соҳиби – Нурлан Кобашев (Қирғизистон)