Осиё ўйинларига борадиган боксчиларимизнинг якуний таркиби ҳозирча маълум эмас

Хабарингиз бор жорий йилнинг 18 август куни Индонезиянинг Жакарта шаҳрида навбатдаги Осиё ўйинлари старт олади.

Бундан аввал баъзи спорт нашрларида ушбу мусобақага борадиган боксчиларимизнинг якуний таркиби маълум бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ, кейинчалик SPORTS.uz порталига бу борадаги хабарлар мутлақо нотўғри эканлиги ва Осиё ўйинларига борадиган боксчиларимизнинг якуний таркибига ҳали аниқлик киритилмаганини маълум қилишди.

Якуний таркиб эълон қилиниши билан бу борада сайтимизда хабар берамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
18/07/2018 14:26
качон чикади?