Осиёлик энг қимматбаҳо футболчи ҳақида 12 та факт

12 ноябрь, 18:24 735

1. Сон Хён Мин 1992 йил 8 июлда Жанубий Кореянинг Чунчеон шаҳрида туғилган.

2. 16 ёшида Жанубий Кореянинг “Сеул” клуби академиясини тарк этиб, Германиянинг “Гамбург” жамоаси академиясига ўтади. 18 ёшида эса мазкур клуб билан илк профессионал шартномасини тузади.

3. 2010 йилнинг 30 октябри санасида 18 ёшида “Кёльн”га қарши ўйинда Сон “Гамбург” сафидаги илк голини киритади ва мазкур клубда гол уришга муваффақ бўлган энг ёш футболчига айланади.

4. 2013 йил 13 июнда 10 млн евро эвазига “Байер” сафини тўлдирган Сон “доришунослар” билан 5 йиллик шартнома тузади.

5. “Байер” сафида бир-биридан ажойиб бўлган икки мавсумни ўтказган кореялик футболчи “Гамбург” ҳамда “Вольфсбург” жамоаларига қарши ўйинда “хет-трик” қайд этади.

6. 2015 йил йозги трансфер бозорининг сўнгги ҳафтасида Лондоннинг “Тоттенхем” жамоаси “доришунослар”га 30 млн евро тўлаган ҳолда Сонни ўз таркибига қўшиб олади. Қайд этиш керакки, бу нарҳ осиёлик футболчилар учун энг кўп пул сарфланган трансфер сифатида тарихда қолади.

7. “Шпорлар” сафидаги илк голларини эса Европа Лигаси турнири доирасида “Қорабоғ” жамоаси дарвозасига киритади.

8. Сон Хён Мин Жанубий Корея термасидаги дебют ўйинини 2010 йилнинг 30 декабр санасида ўтказган. 2011 ва 2015 йилги Осиё кубогида иштирок этган ва мос равишда бронза ҳамда кумуш медалларни қўлга киритган. Бундан ташқари Лондон олимпиадаси бронза медалларига ҳам сазовор бўлган.

9. Сон Хён Мин 2015 йил Австралияда ўтган Осиё кубогининг чорак финалида Ўзбекистонга қарши ўйинда “дубль” қайд этган. Қайд этиш керакки шундан буён Ўзбекистон дарвозасини икки бор нишинга олиш ҳеч кимга насиб этганича йўқ.

10. Унинг кумири бугунда “Кристал Пелас”да тўп сураётган – Ли Чун Юндир.

11. Сон Хён Мин 2015 йилги Осиё Кубогининг рамзий терма жамоасига киритилган. Бундан ташқари 2014 йилда Кореялик энг яхши футболчи сифатида эътироф этилган.

12. Сон – унинг фамлияси, Хён Мин эса исми саналади.

Шаҳзод холбоев тайёрлади