Осиёлик мухлислар учун АПЛ якшанба кунги ўйинлар вақтини ўзгартириши мумкин

11 июнь, 11:55 686

Осиёлик мухлислар учун АПЛ якшанба кунги ўйинлар вақтини ўзгартириши мумкин

Англия премьер-лигаси Осиё телеаудиториясини кенгайтириш мақсадида 2019/20 йилги мавсумнинг якшанба кунги 22та баҳсини 11:30 ёки 12:00да бошлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Мободо ўйинлар кечроқ бошланган тақдирда ҳам Осиё мамлакатлари учун ўйинлар эрталаб прайм-тайм усулида эфирга узатилади.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, ушбу масала АПЛ телеҳуқуқи бўйича 3 йиллик шартнома имзоланганидан сўнг кўриб чиқилади. Аммо, ўйинларнинг эрта бошланиши биринчи навбатда стадионга ташриф буюрувчи мухлислар томонидан эътирозларга сабаб бўлиши айтилмоқда. Шунингдек бу ҳафта ўртасида еврокубокларда иштирок этадиган АПЛ жамоалари томонидан ҳам маъқулланмаслиги мумкин.