Оскар Парагвай клубига ўтиб кетди (Фото)

28 июнь,2017, 17:41 1683

Оскар Парагвай клубига ўтиб кетди (Фото)

 

Грециянинг “Олимпиакос” клуби ҳужумчиси Оскар Кардосо фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттирадиган бўлди. Уни “Либертад” ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 34 ёшлик форвард карьерасини ватанида давом эттирадиган бўлди. У Парагвайнинг “Либертад” клуби билан шартнома имзолади.

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.