Оскар "Шанхай СИПГ"даги илк учрашувида гол киритди

Аввалроқ "Шанхай СИПГ" Саудия Арабистонининг "Ал-Батин" клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказгани ва унда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов майдонга тушгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўйинда шунингдек шанхайликларнинг бразилиялик янги футболчиси Оскар ҳам иштирок этди. Жамоага "Челси"дан келиб қўшилган ярим ҳимоячи дебют учрашувини гол билан нишонлади. Бундан ташқари Оскар янги жамоасининг иккинчи голига ҳам ассисентлик қилди.

"Мени жамоа билан бирга машғулот ўтказаётганимга бор йўғи икки кун бўлди ва бу мени биринчи учрашувим. Бизда мавсум энди бошланади. Бу эса  биринчи голим ҳолос. Бугун жамоадошларим ажойиб ўйин кўрсатишганини алоҳида эътироф этишим лозим", - дейди Бразилия терма жамоаси аъзоси.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!