Ўсмирларимиз(U-16) ОЧ саралашидан ҳам ўта олмади

Ҳозиргина 2018 йил Малайзияда ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги ОЧ(U-16) саралаши А гуруҳи 5-туридан ўрин олган Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўсмирлар(U-16) термалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда учрашувнинг 80-дақиқасида Хасан Ал Али томонидан киритилган ягона гол мезбонларга ғалаба келтирди.

Шу тариқа, Дилшод Нуралиев бошқарувидаги термамиз гуруҳда 5 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни қўлга киритди. Мусобақа регламентига кўра, эса саралашда гуруҳда 1-ўринни қўлга киритган ва энг яхши  натижага эга бўлган 5 та 2-ўринни олган жамоалар келгуси йили ўтадиган қит`а биринчилигида иштирок этиши мумкин.

Кўриниб турибдики, йигитларимиз учун мусобақа поёнига етди.

Ўсмирлар ўртасидаги ОЧ  саралаши. А гуруҳи. 5-тур

Саудия Арабистони – Ўзбекистон 1:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!