От спорти бўйича маҳорат мактабидан фоторепортаж

  Аввал хабар қилганимиздек, бу ерда иккикураш ва тўсиқлардан сакраб ўтиш бўйича Тошкент шаҳар очиқ чемпионати старт олди.

  Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси,"Соғлом авлод учун" Халқаро ҳайрия фонди, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамкорлигида ўтказилаётган чемпионат ҳавонинг совуқлигига қарамасдан анча мухлисларни тўплади.

  Тантананинг очилиш маросимида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги" билан тўпланганлар муборакбод этилди. Сўнгра пойтахт цирк ва эстрада коллежи ўқувчилари даврага файз киритди.

 Биринчи кунги ўтказилган мусобақаларда Иззатилла Абдуғофуров ўзининг "Саид" лақабли тулпорида ғолиб бўлди. Кейинги ўринлар Абдуллоҳ Камолхонов ва Асадулло Абдуғаффоровларга насиб этди.

  Мусобақалар давом этмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!