От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактабида Тошкент шаҳар очиқ чемпионати ниҳоясига етди (фото)

7 декабрь,2017, 15:45 143

От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактабида Тошкент шаҳар очиқ чемпионати ниҳоясига етди (фото)

  Қомусимизнинг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган мусобақа икки кун давом этди. Иккикураш ва тўсиқлардан сакраб ўтиш мусобақасида 50 нафарга яқин ёш чавандоз омадини синовдан ўтказди.

  Ғолиб ва совриндорлар орасида Иззатилла Абдуғаффоров, Абдуллоҳ Камолхонов, Асадулла Абдуғаффоров, Ёрмуҳаммад Фозилхўжаев, Асилхон Хошимхўжаев, Элнур Аминов, Зокир Тўражонов, Азамат Норбоев, Амина Юлдошева, Жавлон Исмоиловлар бор. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари тегишли диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.