Ота бола Мессилар яқин кунлар ичида "Барселона" билан янги келишув бўйича музокараларни давом эттиришади

22 апрель, 20:50 462

Ота бола Мессилар яқин кунлар ичида

Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси бир неча кунлардан сўнг “Барселона” билан келишувни узайтириш борасида якунига етмай турган музокарани давом эттиради. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Айтиш лозимки томонлар амалдаги шартномани узайтириш борасидаги музокараларни 2016 йилнинг май ойида бошлашган эди. Аммо, бу иш шундан буён чўзилиб келмоқда. Таъкидлаш керакки, айни дамда ўтиб бораётган ҳар бир дақиқа футболчининг фойдасига ишламоқда. Ўз навбатида каталонияликлар президенти Хосеп Бартомеу ҳам Месси билан келишувни ёзга қолдиришни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Мессининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Месси ЕЧЛда ўйин ўтказиш борасида Пуйолни ортда қолдирди

Акула овчилари ёхуд "Ювентус” Европа чемпионлар лигасининг яққол фаворити