Ўта оғир вазнли ўзбек полвони шоҳсупадан жой олди

11 март, 20:20 820

Ўта оғир вазнли ўзбек полвони шоҳсупадан жой олди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида юнон-рум кураши бўйича “Эмре Вехби ва Хамид Каплан” турнири бўлиб ўтди.

Ўттиз бешинчи маротаба ташкил этилган нуфузли турнирда дунёнинг ўнга яқин мамлакатидан 160 нафардан зиёд энг кучли полвонлар саккиз вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашди.

Энг оғир – вазни 130 килограмм бўлган юнон-рум курашлари баҳсида гиламга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мўмин Абдуллаев кескин ва муросасиз ўтган беллашувларда жаҳон чемпионати кумуш медаль соҳиби беларуслик Кирил Гришченко, озарбайжонлик Оян Назариёни, Европа чемпиони ва жаҳон чемпионати финалчиси грузиялик Бека Канделакини мағлубиятга учратиб, финалга чиқди.

Мўмин Абдуллаев ҳал қилувчи беллашувда мезбонлар вакили – жаҳон чемпиони ва Рио Олимпиадаси кумуш медаль соҳиби Риза Каяалп билан куч синашди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда рақибига имкониятни бой берган ҳамюртимиз кумуш медалга эга бўлди.

SPORTS.uz