Отабек Нарзуллаев: Ниҳоят ўз ўйинимни топганга ўхшайман

15 май,2017, 23:55 304

Отабек Нарзуллаев: Ниҳоят ўз ўйинимни топганга ўхшайман

“Шўртан”-“Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги томошабоп учрашувида қозонилган ғалабадан сўнг,(1-0) мезбонлар сафида ўзининг ажойиб мавсумини бошидан ўтказаётган мазмунли ўйинлари билан  мухлисларга илиқ таассурот қолдираётган  “оқ бўрилар” чап қанот ҳужумкор ҳимоячиси Отабек Нарзуллаев билан ўйиндан кейин, жамоага берилган икки кунлик таътил оралиғида қисқача суҳбатлашдик..

- Отабек  “Шўртан” бў йилги мавсумни кўтаринги руҳда бошлади,  турлар давомида юқори ўринлар  учун кураша олишини исботлаяпти. Жамоангизнинг ишончли ўйинларига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз? 

- Тўғри айтасиз,  жамоамиз чиндан ҳам анча мазмунли ўйинларни бошдан ўтказаяпмиз. Жамоамиз футболчиларнинг   ғалаба бўлган иштиёқлари баланд.       Ҳар-бир баҳсда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Ишончли ўйинларимизнинг сабаби оддий, биз бир жамоамиз.  “Шўртан” жамоаси шаьни муносиб ҳимоя қилиш биринчи галдаги бурчим, деб ҳисоблайман.

- Сиз жамоада чап қанот ҳимоясида ҳаракат қиласиз, аммо қарши ҳужумларда фаолликни оширасиз ўз майдонларингизда икки учрашувида яъни  “Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоаларига қарши  баҳсда гувоҳ бўлдим-ки, чап қанотдан  ҳужумларга иштирок этиб,  шеригларингиз аниқ узатмаларингиз эвазига жамоадошингиз Умар Эшмуродов гол билан якунлади?

- “Шўртан” жамоасининг аксарият ҳужумлари қанотлар фаоллигида оширилади. Мухлислар ҳам майдондаги  ҳужумкор футболни хуш кўришади. Мураббиймиз айтгандек, тезкор футбол фаолликни талаб қилади. Бизнинг ўз услубимиз, жамоавий ўйинимиз бор. Тактик жиҳатдан ҳам ўсиш кузатилмоқда.

- Ўйинингиз ақл бовар қилмас даражада яхшиланди. Буни ҳис қилаяпсизми?

-Ниҳоят асл ўйинимни топганга ўхшайман. Бу ўз кучимга бўлган ишончни ортиши билан боғлиқ. Зеро, ишонч ҳар бир футболчига жуда зарур. Биласизми, ўзингга ишонган тақдирда ҳатто ҳаракатларинг қовушмаса ёки бир маромини ушлолмасанг ҳам ўз савиянгдан пастга тушмайсан.   

-“Бунёдкор” жамоаси билан кечган учрашув ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

- Ўйин оғир бўлишни ҳис қилардик, “Бунёдкор”да ёш иқтидорли футболчилар йиғилган. Ҳар икки жамоага ғалаба жуда зарур эди. Шу боис жамоалар майдонга кучли иштиёқ билан тушишди. Шиддатли учрашувда биргина имкониятдан фойдаланиб, якунда ғалабага эришдик.

Фахриддин Чориев суҳбатлашди.