Отабек Зокиров “Қизилқум” билан шартнома имзолади

12 январь, 13:00 309

 

Ўтган мавсумни “Қўқон-1912”да ўтказган Отабек Зокиров йил якунлангач жамоани тарк этганди.

Ярим ҳимоячи янги мавсум олдидан Навоийнинг “Қизилқум” клубига бориб қўшилганди. Навоийликлар машғулотларида шуғулланган Отабек Зокиров энди янги мавсумни шу жамоада бошлайдиган бўлди.

Бизга маълум бўлишича, Отабек Зокиров “Қизилқум” билан шартнома имзолаган. Катта эҳтимол билан томонлар бир йиллик келишувга эришишган.