Ўтган мавсум "Барселона" - ПСЖ ўйинини бошқарган ҳакам яна ЕЧЛ ўйинига тайинланди

Ўтган мавсум ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган "Барселона" ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасида ўтган "Камп Ноу"даги баҳс(6:1)ни бошқариб борган германиялик Дениз Айтекин бу мавсум яна ЕЧЛ ўйинларига тайинланди.

Ўтган мавсум турли можаро ва гап-сўзларга сабаб бўлган рефери 1-турда Словенияда ўтадиган "Марибор" ва "Спартак"(Россия) жамоалари ўртасидаги ўйинда бош ҳакам сифатида ишлайдиган бўлди.

Унга қанотларда ҳамюртлари Гвидо Клефе ва Марк Борш, дарвоза ортида — Марко Фритц ва Беньямин Бранд, заҳирада эса – Эдуард Байтингерлар ёрдам беради.

Маълумот учун ушбу  ўйин 13 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 23.45 да старт олади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!