Ўтган мавсум стартини Бухорода бошлаган “Олмалиқ” мағлубиятга учраган

 

Бугун олий лига 1-туридан ўрин олган яна 5 та ўйин бўлиб ўтади. Бухорода мезбонлар “Олмалиқ”ни қабул қилишади.

Ортга назар ташлаган ҳолда, бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари статистикасидан баъзи маълумотларни ҳукмингизга ҳавола этамиз. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Олмалиқ” жамоаси "Бухоро" билан ўтказган 16 учрашувидан 8тасида ғалаба қозонган, 2 учрашувда дуранг қайд этилган ва 6 ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 29-17 олмалиқликлар фойдасига. Ўзаро ўйинларда Тошкент вилояти вакилларининг энг йирик ғалабаси 6:1 бўлса, рақиб жамоа ҳисобида йирик ғалаба қайд этилмаган.

2016 йилги мавсумнинг очилиш учрашувини “Олмалиқ” Бухорода бошлаганди. Учрашувда ҳакам Азиз Асимов томонидан “Олмалиқ” дарвозасига белгиланган икки пенальтини мезбонлар аниқ амалга оширган ҳолда зафар қучишганди. Олмалиқдаги баҳс тақдирини ҳам пенальти ҳал қилган. Рақиб ҳужумчиси Баҳодир Пардаев бу имкониятдан унумли фойдаланган ва жамоа уч очко соҳиби бўлган.

“Олмалиқ”нинг Бухородаги учрашувлари статистикаси қуйидагича:

БУХОРО - ОЛМАЛИҚ - 2:0 (0:0)

05.03.2016. 1 тур. 18352 томошабин.

Ҳакам: Асимов Азиз - 8,5

Голлар: Мельзитдинов Руслан, 66 пенальти, Нематов Суҳроб – 90+3 пенальти.

***

БУХОРО - ОЛМАЛИҚ - 0:4 (0:1)

25.04.2015. 6 тур. 4812 томошабин.

Ҳакам: Рўзиев Ҳасан - 8,5

Голлар: Саломов Шавкат, 33, 90+3, Аманов Арсланмурод, 69, Кутибоев Саламат, 76.

***

БУХОРО - ОЛМАЛИҚ - 2:1 (1:0)

25.10.2014. 24 тур. 2311 томошабин.

Ҳакам: Бобомуродов Рустам - 8,5

Голлар: Убайдуллаев Джамолиддин, 7, Бақоев Улуғбек, 60 - Шоаҳмедов Санжар, 64.

***

БУХОРО - ОЛМАЛИҚ - 1:0 (0:0)

20.04.2013. 6 тур. 5800 томошабин.

Ҳакам: Бабамурадов Рустам

Гол: Шодиев Воҳид, 89.

***

БУХОРО - ОЛМАЛИҚ - 0:1 (0:0)

15.06.2012. 10 тур. 7151 томошабин.

Ҳакам: Рузиев Хасан

Гол: Востриков Александр, 89.

***

БУХОРО - ОЛМАЛИҚ - 1:0 (1:0)

09.04.2011. 5 тур. 18251 томошабин.

Ҳакам: Эрматов Равшан - 9,6

Гол: Нематов Суҳроб, 30.

***

БУХОРО - ОЛМАЛИҚ - 1:3 (1:2)

10.06.2009. 12 тур. 4226 томошабин.

Ҳакам: Шарипов Хаким - 5,1

Голлар: Власичев Андрей, 23 - Мамазулумов Муйдин, 7, Ҳайдаров Баҳром, 14, Востриков Александр, 63.

Ноаниқ пенальти: Мамазулумов Муйдин, 14.

***

БУХОРО - ОТМК - 1:2 (0:2)

04.10.2008. 23 тур. 2112 томошабин.

Ҳакам: Исмаилов Марат - 9,2

Голлар: Солиев Лочин, 59 - Райимжонов Шерзод, 5, Омонмуродов Ғайрат, 21.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!