Ўтган мавсумда Санжар Турсунов билан тўп сурган Темурян энди Жепаровнинг жамоадошига айланди

Ҳамюртимиз Сервер Жепаров тўп сурадиган Теҳроннинг “Истиқлол” клуби ўз таркибини яна бир футболчи билан тўлдирди.

Маълум бўлишича, теҳронликлар Жепаровдан сўнг Эрон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андраник Темурян билан ҳам келишувга эришганлар. Аммо, ҳозирча шартнома ҳақидаги батафсил маълумотлар ошкор қилинмаяпти.

Қайд этиш лозим, Темурян шу вақтга қадар Табризнинг “Машинасози” клуби шарафини ҳимоя қиларди.

Таъкидлаш керак, ўтган мавсумда Эрон терма жамоаси етакчиси Қатарнинг “Ум-Салал” клуби сафида бошқа бир футболчимиз Санжар Турсунов билан жамоадош бўлган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!