Ўтган йили фаолиятини тиклаган афсонавий Верон 42 ёшида майдонга тушди

12 апрель,2017, 16:55 517

Ўтган йили фаолиятини тиклаган афсонавий Верон 42 ёшида майдонга тушди


Аргентина футболининг тирик афсоналаридан бири Хуан Себастьян Верон ўтган йили декабрь ойида фаолиятини қайта тиклаган эди. 42 ёшли футболчи айни дамда “Эстудиантес” клуби президенти ҳисобланади ва жамоа таркибида биринчи ўйинини ўтказди.

Верон Гуаякилнинг “Барселона”си билан бўлган Либертадорес кубогида баҳсида майднга тушиб, 59 дақиқа ҳаракат қилган, аммо жамоасини 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сақлаб қола олмади.

Хуан Себастьян Верон “Эстудиантес” тарбияланувчиси ҳисобланади. Европадаги юлдузли фаолиятидан сўнг 2006 йил ёзида қайтиб келган эди.