Ойбек Абдурахмонов: Ишлашда, меҳнат қилишда давом этамиз

 

Айни кунларда футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 5-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Куни кеча "Сўғдиёна" футзал жамоаси ўз майдонида Қаршининг "Насаф" футзал жамоасини қабул қилди.

Ушбу баҳсда "Сўғдиёна" футзал жамоаси иродали ғалабага эришди — 7:4. Ўйиндан сўнг "Сўғдиёна" футзал жамоаси бош мураббийи Ойбек Абдурахмоновдан клуб расмий сайтига интервью берди.

"Авваламбор, ўйинга ташриф буюрган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Залда ажойиб муҳит бўлди ва айнан шу жамоани олдинга боришга ва ғалаба қозонишга чорлади. Таркибга ёш ва асосан маҳаллий футзалчилар йиғилган. Ўйинда хатоларимиз кўп.

Биз улар устида машғулотларда ишлашда давом этамиз. "Насаф" футзал жамоасига қарши иккинчи ўйинимиз ҳам бор. Ўйлайманки, унда ҳам мухлислар келиб жамоани қўллаб-қувватлайди. Биз эса ишлашда, меҳнат қилишда давом этамиз", - дейди Ойбек Абдурахмонов.

Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" футзал жамоаси бугун "Насаф" футболчиларига қарши иккинчи баҳсни олиб боради. Ўйин соат 14:00 да "Сўғдиёна" спорт мажмуаси залида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!