Ойбек Қиличев – “Навбаҳор”нинг май ойидаги энг яхши ўйинчиси

5 июнь,2017, 08:20 232

Ойбек Қиличев – “Навбаҳор”нинг май ойидаги энг яхши ўйинчиси

 

"Навбаҳор"нинг май ойидаги энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида “лочинлар”нинг "Телеграм" ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида махсус сўров ўтказилди.

Унга кўра ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев 35 фоиз овоз тўлаб, биринчи ўринни қўлга киритди. Қиличевдан 10 фоиз кам овоз тўплаган ҳужумчи Неманья Йованович иккинчи ўринни қўлга киритди. Кучли учликни Азиз Турғунбоев 21 фоиз овоз билан якунлади.

Маълумот ўрнида "лочинлар"ниг апрель ойидаги энг яхши футболчиси марказий ҳимоячи Ғиёсжон Комилов бўлганини таъкидлаш лозим.