Ойбек Қиличев “Навбаҳор” – “Машъал” ўйинини ўтказиб юборади

7 апрель, 12:30 355

Ойбек Қиличев “Навбаҳор” – “Машъал” ўйинини ўтказиб юборади

 

Хабарингиз бор, бугун олий лига 5-тур ўйинлари давом эттирилади. Унда “Навбаҳор” ўз майдонида “Машъал”ни қабул қилади.

Мазкур учрашувни мезбонлар таркибади Ойбек Қиличев ўтказиб юборади. Чунки у олдинги турда қизил карточка олганди. Ўтган турда "лочинлар" Самарқандда "Динамо"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. 

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Машъал” баҳси бугун Тошкент вақти билан 17:00да старт олади. Ушбу беллашувни сиз бизнинг сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.