Ўз майдонида омади юришмаган Россия термаси футболчилари қаерда дам олади?

Россия терма жамоаси ўз майдонида ўтаётган мусобақада Португалия ва Мексика футболчиларига мағлуб бўлган ҳолда Конфедерациялар кубогини якунлаган эди. Икки мағлубиятга қарамай рус футболчилларининг майдондаги ҳаракатлари миллионлаб мухлисларда ижобий тассурот уйғота олди.

Хўш, Россия терма жамоаси аъзолари Конфедерация кубогидан кейин қаерга кетишади?

Денис Глушаков - конфедерациялар кубогидан кейин Россиядан кетишни хоҳламади ва Сочида дам олишни афзал кўрди. Денис инстаграмдаги саҳифаси орқали мухлисларига қўллаб-қувватлаб тургани учун алоҳида миннатдорлигини билдирди.

Александр Самедов эса Туркияга йўл олди. У билан биргаликда турмуш ўртоғи,болалари соҳилда дам олишни аллақачон бошлаб юборишди.

Конфедерациялар кубогидан бўлган Венгрияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олган 23 ёшли Роман Зобнин эса тўп билан ишлай бошлади. У ҳозир машғулотлар билан банд.

Россия терма жамоаси таркибидаги учта чиройли голлардан бирининг муаллифи Федор Смолов шунингдек, Глушаков ҳам Россияда қолди. Улар она шаҳри Саратовга қараб йўл олишди.

Шахзода Абдуллаева

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!