Ўз мухлисларига чиройли ғалабалар тақдим эта бошлаган "Uzbek Tigers" боксчиларини қўллаб-қувватлайлик!

16 март, 15:40 6206

Ўз мухлисларига чиройли ғалабалар тақдим эта бошлаган

 

The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс серияларининг VII мавсумида иштирок этаётган "Uzbek Tigers" жамоаси ўз олдига юксак мақсадларни қўйган.

Ўзбек боксчилари Тошкентда ўтказилган учинчи тур учрашувида кучли рақиб - Россиянинг "Patriot Boxing Team" жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди "Uzbek Tigers" жамоасининг довюрак боксчилари тўртинчи тур учрашувинида Хитойнинг "China Dragons" вакилларини қабул қилади.

Шу йилнинг 18 март куни “Ўзбекистон” спорт мажмуасида 18:30 да бошланадиган супер жангда “ўзбек йўлбарслари”ни қўллаб-қувватланг!

Ўзбекистон бокс федерация ҳамкорлик асосида тайёрланган ва "Uzbek Tigers" боксчиларининг ғалаба онлари акс этган қуйидаги видеороликни SPORTS.uz ахборот портали эътиборингизга ҳавола қилади.

SPORTS.uz