ЎзПФЛ “Бухоро” футбол клубини жаримага тортди

Олий Лига 25-тур доирасидаги “Бухоро” (Бухоро) ҳамда “Пахтакор” (Тошкент) клублари ўртасидаги учрашувда юзага келган низоли вазиятлар сабабли “Бухоро” футбол клуби 55 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.

Олий Лига 25-тури доирасидаги “Бухоро” - “Пахтакор” учрашувида юз берган можароли вазиятлар юзасидан ЎзПФЛ йиғилиш ўтказди. Ушбу йиғилишда, “Бухоро” – “Пахтакор” учрашувида юзага келган низоли вазиятлар, яъни футбол учрашуви вақтидаги тартибнинг тўлиқ таъминланмаганлиги, “Бухоро” футбол клуби расмий ходимларининг белгиланган тартиб-интизом ва қоидаларга тўлиқ риоя этмаганлиги, шунингдек, учрашув расмийларининг ҳавфсизлиги етарли даражада таъминланмаганлиги каби ҳолатлар ўрганиб чиқилди. Мажлисда видеоёзувлар, учрашув назоратчиси ҳамда ЎзПФЛ вакилининг билдиргисига асосан, Ўзбекистон ярим ҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақа регламенти, Тартиб-интизом Кодекси 5-Модда, 4-бўлим, 5.57-бандига асосан “Бухоро” клубига нисбатан жарима қўллаш ҳақида қарор қилинди.

Унга кўра, “Бухоро” клуби ярим ҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақа Регламенти 5-Модда, 1-бўлим, 5.4-Бандига асосан 20 млн сўм, 5-Модда, 1-бўлим, 5.6-бандига асосан 5 млн сўм, 5-Модда, 1-бўлим, 5.9-Бандига асосан 10 млн сўм, 5-Модда, 1-бўлим, 5.10-Бандига асосан 10 млн сўм, 5-Модда, 2-бўлим, 5.36-Бандига асосан 10 млн сўм ва юқоридаги бандларга асосан умумий 55 млн сўм жаримага тортилди.

Шунга ўхшаш вазият яна такрорланадиган бўлса, клубга нисбатан қаттиқроқ чоралар кўрилиши билан бир қаторда, “Бухоро” футбол клуби ўз майдонидаги учрашувларни мухлисларсиз ёки нейтрал стадионларда ўтказиши ҳақида қаттиқ огоҳлантирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!