ЎзПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

12 май,2017, 10:47 335

ЎзПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

 

ЎзПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор қарорлар қабул қилинди. Қуйида улар билан танишинг. 

Ёшлар Биринчилиги

«Навбаҳор»га қарши 8-тур учрашувида рақиб шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Камрон Саидазимов 3 та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Нефтчи»га қарши 8-тур учрашувида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган «Олмалиқ» ҳимоячиси Хуршидбек Мухторов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Олмалиқ»га қарши 8-тур учрашувида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган «Нефтчи» ҳимоячиси Миржамол Неъматов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Локомотив»га қарши 8-тур учрашувида ҳакам ёрдамчиси шаънига номаъқул фикрлар билдирган «Обод» мураббийи Владимир Тигай жаримага тортилди ва шундай ҳолат яна такрорланса, Мусобақалар регламентига мувофиқ, жарима жазолари қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилди.

«Бунёдкор»га қарши 9-тур учрашувида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган «Металлург» ярим ҳимоячиси Муҳаммадазим Нурматов 3 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Биринчи Лига

«Андижон»га қарши 6-тур учрашувида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган «Цементчи» ҳимоячиси Даврон Маматов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Цементчи»га қарши 6-тур учрашувида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган «Андижон» ҳужумчиси Анвар Бердиев 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Сурхон»га қарши 8-тур учрашувида рақибининг юзига бош билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Норин» ярим ҳимоячиси Шукур Жумабоев 3 та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Зомин»га қарши 8-тур учрашувида четлатилган «Локомотив-БФК» ярим ҳимоячиси Достонбек Баҳромов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.