Озарбайжон клуби ЕЧЛнинг плей-оффига етиб келди

Кеча Европа Лигаси 3-саралаш босқичининг битта жавоб ўйини бўлиб ўтди. Озарбайжоннинг “Қорабоғ” клуби сафарда Молдованинг “Шериф” жамоасига қарши баҳс юритди.

Ушбу ўйинда озарбайжонликлар сафарда 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди ва биринчи  ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилгани боис, икки ўйин натиҳжасига кўра, ЕЧЛ саралаш босқичининг плей-офф раундига етиб келишди.

Бугун 3-саралашдан ўрин олган яна 11 ўйин бўлиб ўтади.

ЕЧЛ. 3-саралаш босқичи. Жавоб ўйини.

Шериф (Молдова) – Қорабоғ (Озарбайжон) 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 45 Ндлову, 0:2 – 86 Мичел, 1:2 – 90, пенальти Бадибанга.

Шериф – Микулич, Посмак, Раку, Сушич, Виктор, де Нойер (Мугоша, 61), Кристиано, Баяла, Брезовец (Балима, 85), Бадибанга, Домашкан.

Қорабоғ – Шехич, Аголи, Садыгов, Медведев (Жезничак, 31), Гусейнов, Герье, Гараев, Ришард, Мичел, Мадатов (Исмаилов, 60), Ндлову(Рамазанов, 89).

Огоҳлантиришлар: Герье (28), Мичел (35), Посмак (37), Домашкан (44), Брезовец (47), Шехич (57), Аголи (73), Садыгов (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!