Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Озарбайжон футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Роберт Просинечки билан хайрлашишга қарор қилди.

ОФФ президенти Равнақ Абдуллаев ва 48 ёшли хорватиялик мутахассис ўртасидаги суҳбатдан кейин икки томон ҳам шартномани бекор қилишни истаган.
2014 йилда германиялик Берти Фогтснинг ўрнига келган Просинечкига миллий жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифаси юклатилганди.
Бироқ озарбайжонликлар Россия-2018 мундиали саралаш ўйинларида атиги 10 очко тўплаб, гуруҳда бор-йўғи 5-ўринни эгаллашди.

Айни пайтда Роберт Просинечкини Европанинг бир нечта клублари ишга чақирмоқда. Улар орасида Туркиянинг "Бурсаспор" жамоаси аниқ таклиф билан чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!