Ўзаро 23 ўйиннинг 8 тасида “Бунёдкор”, 6 тасида “Пахтакор” ғалаба қозонган. Учрашуви превьюси

Суперлиганинг 13-турида мухлислар “Пахтакор” ва "Бунёдкор" ўртасидаги Тошкент дербисига гувоҳ бўлишади. Ушбу баҳс олдидан "Пахтакор" матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.  

Тошкентнинг икки энг совриндор жамоаси ўзаро чемпионатлар доирасида 23 бор тўқнаш келган. "Шерлар" 6 беллашувда зафар қучишган, 8 ўйинда "Бунёдкор" ғолиб чиққан. 9 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. "Пахтакор" ўз майдонида 4 ғалаба, 6 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган. Айни пайтда жамоалар турнир жадвалида дастлабки икки поғонани банд этиб туришибди. Бу эса беллашув аҳамиятини янада оширади.

"Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасидаги 24-тўқнашув 25 май, жума куни "Пахтакор" стадионида соат 18:59да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!