Ўзбек боксчилари Қозоғистонда ғалаба қозонмоқда

13 март,2017, 08:20 869

Ўзбек боксчилари Қозоғистонда ғалаба қозонмоқда

 

Қозоғистонда бокс бўйича ёшлар ўртасида давом этаётган нуфузли халқаро турнирда ўнга яқин давлатдан истеъдодли боксчилар ғолиблик учун куч синашмоқда.

Мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик ёш боксчилар ўз ғалабалари билан мухлису мутахассисларни хушнуд этмоқда.

Вазни 56 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида ҳамюртимиз Зоиржон Жуманазаров қозоғистонлик боксчилар - Абай Туралиев, Маргулан Рамазонни катта устунлик билан мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди.

64 килограмм вазн тоифасида рингга чиқаётган Асадбек Шодибоев мезбон боксчилардан Биржан Букейхонов ҳамда Мурат Турманбетов устидан зафар қучиб, финал йўлланмаси учун жанг қиладиган бўлди.

Оғир вазнли боксчилар баҳсида қатнашаётган истеъдодли спортчимиз Жамшидбек Муҳаммадалиев қозоғистонлик рақиби Ботирхон Ўразбековдан 3:0 ҳисобида устун келиб, ярим финалга чиқди.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.