Ўзбек боксчилари Қозоғистонда шоҳсупага кўтарилди

  • 11 апрель, 2017, 20:55
  • 0
  • Бокс
 

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида халқаро хотира турнири бўлиб ўтди.

Ўнга яқин мамлакатдан келган истеъдодли боксчилар иштирокида ўтказилган мусобақада мамлакатимиз боксчилари ҳам муваффақиятли қатнашди.

69 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан Шержаҳон Мирзабеков ярим финалда мезбонлар вакили Мақсад Кобетайни мағлубиятга учратди. Олтин медаль учун баҳсда ҳамюртимиз қозоғистонлик рақиби Алдияр Какимовга ютқазиб, кумуш медаль билан кифояланди.

Яна бир ўзбекистонлик боксчи Ислом Ғоипов бронза медалга сазовор бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!