Ўзбек боксчилари қудратини кўрсатди

16 июнь,2017, 11:04 1352

Ўзбек боксчилари қудратини кўрсатди

 

Озарбайжонда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида «Президент Ҳайдар Алиев» турнири финалчилари аниқланди.

Мусобақа иштирок этаётган ўзбек боксчиларидан тўрт нафари финал йўлланмасини қўлга киритди. Вазни 80 килограммдан оғир боксчилар мусобақасида иштирок этаётган Шоҳруҳ Алматов венгриялик Левенте Кисс Хунор ва украиналик Дмитро Бордюкни енгиб, олтин медаль учун жанг қиладиган бўлди.

75 килограмм вазнда Мадиёр Ражабов украиналик Владислав Марчук ҳамда мезбонлар вакили Мурод Аллахвердиевни мағлуб этди.

57 килограмм вазн тоифасида Жавлонбек Йўлдошев қозоғистонлик Алихон Сембай ва грузиялик Гога Цоцонавадан устун келди.

Оғирлиги 50 килограмм бўлган Амирбек Ибодуллаев қирғизистонлик Мухторбек Иброҳимов ҳамда озарбайжонлик Канан Абишовни енгиб, финалга чиқди.

SPORTS.uz