Ўзбек боксчилари рақибларни аяб ўтирмади (Видео)

Ўтган хафтада Андижон вилояти Хонобод туманида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди. "Abu Saxiy Boxing team", "Аkhmat" бокс клуби, Андижон вилоят ҳокимияти ҳамда Ўзбекистон Профессонал бокс уюшмалари томонидан ташкил этилган ушбу кечада нафақат мамлакатимиздан, балки, қўшни давлатлар ҳамда Россия Федерациясидан ҳам бир қатор профессионал боксчилар иштирок этишди. 

Ушбу кечанинг регламентига кўра жанглар 4 раунддан иборат бўлди, ҳар бир раунд эса 3 дақиқадан давом эттирилди.

Аҳамиятли томони шундаки, шу куни рингда бизнинг боксчиларга тенг келадиган рақиб топилмади, фақатгина ўзбек боксчилари ўртасидаги жангларгина 4 раундгача чўзилди холос, бошқа барча жанглар муддатидан аввал тугади.

Кечада "Пахлавон" кураш мажмуасини тўлдириб ўтирган мухлислар боксчиларимизни қизғин қўллаб-қувватлашди. 

Қуйида ушбу кечадан тайёрланган махсус видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз:

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!