Ўзбек боксчилари зўрлигини исботламоқда

  • 18 декабрь, 2016, 14:41
  • 0
  • Бокс
 
Россияда нефть қазиб олувчи давлатлар иштирокида бокс бўйича жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
 
Ўн тўртинчи маротаба ташкил этилаётган мусобақада дунёнинг йигирмага яқин давлатидан келган чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун курашмоқда. Мусобақа иштирокчилари орасида жаҳон ва қитъа миқёсидаги мусобақаларда муваффақият қозонган боксчиларнинг кўплиги беллашувларнинг кескин ва муросасиз ўтишига хизмат қилаётир.
 
Нуфузи турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган боксчилардан беш нафари ўз вазн тоифасида ярим финалга йўлланма олди. Вазни 56 килограмм бўлган боксчилар беллашувида Миразизбек Мирзахалилов қозоғистонлик Асилхон Узоқбоев, озарбайжонлик Умид Рустамовни мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди.
 
64 килограмм вазн тоифасида рингга чиқаётган Иқболжон Холдоров беларуслик Вазген Сафарянц ва россиялик Бекмирза Илёсовдан устун келди.
 
Шунингдек, Мироншоҳ Иброҳимов озарбайжонлик Араз Имомалиевни, Исроил Мадримов молдовалик Виктор Коробцескийни, Улуғбек Мубинов латвиялик Александрас Барановасни мағлуб этиб, финалга чиқиш учун курашадиган бўлди.
 
SPORTS.uz
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!