Ўзбек боксчиси нокаутчига қарши рингга чиқади

9 февраль, 21:39 1145

Ўзбек боксчиси  нокаутчига қарши рингга чиқади

 

Профессионал боксга ўтган йили қадам қўйган ва биринчи жангида рақибини кучли зарба билан ерга қулатиб, мухлису мутахассислар эътиборига тушган ҳамюртимиз Шарофиддин Жўрахонов навбатдаги жангини 18 февраль куни ўтказадиган бўлди.

Шарофиддин бу гал кучли рақиб - қирғизистонлик Акжўл Сулаймонбек ўғли билан жанг қилади.

Акжўл ўтган йили тўрт марта жанг ўтказиб, барчасида маддатидан олдин ғалабага эришди.

Икки нокаутчининг ўзаро жанги олти раунд қилиб белгиланди.

SPORTS.uz