Ўзбек боксчисидан супер нокаут (фото ва видео)

  • 3 сентябрь, 2017, 13:05
  • 0
  • Бокс

 

Профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказган ҳамюртимиз Даврон Қуронбоев бу галги рақибини ҳам нокаутга учратди.

Истеъдодли боксчимиз навбатдаги жангини Филиппинда  Алехандро Лавасга қарши ўтказди.

- Учрашув жуда қисқа давом этди, - дейди Даврон Қуронбоев SPORTS.uz ахборот порталига. - Биринчи раунднинг 36-сониясида кучли зарба билан рақибни ер тишлатдим.

Даврон Қуронбоев илк учрашувини ҳам Филиппинда ўтказиб, мезбонлар вакили  Арбин Эскаяни нокаут қилган эди.

Давронни кетма-кет иккинчи нокаути билан табриклаймиз! Ҳамюртимиз иштирокидаги жангдан олинган видеолавҳани томоша қилинг.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!