Ўзбек боксчисига финалдаги россиялик рақиби бир раунд ҳам туриб беролмади

 

 

Қозоғистонда бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган нуфузли халқаро турнирда ўзбекистонлик боксчилар иккита олтин, битта кумуш ва иккита бронза медалга сазовор бўлди.

Мусобақада ўта оҳир вазн тоифасида рингга чиққан ҳамюртимиз Лазизбек Муллажоновнинг иқтидори ва маҳорати барчанинг эътиборини тортди. Мустаҳкам ҳимоя, кучли техника ва ўта кучли зарбага эга бўлган боксчимизнинг рақиблари ҳамюртимизнинг зарбаларига бир раунд ҳам дош беролмади.

Ярим финалда мезбонлар вакили Эрнар Канатбоев биринчи раунднинг ўзида таслим бўлди. Олтин медал учун ўтказилган финал баҳсида эса Димитрий Кулик Лазизбекнинг кетма-кет кучли зарбаларини ўтказиб юборди ва иккинчи раундгача етиб бормади.

Лазизбек олтин медаль соҳиби бўлди.

Оғир вазндаги яна бир боксчимиз Жамшидбек Муҳаммадалиев 91 килограмм вазн тоифасида барча рақибаларини мағлубиятга учратди. Ўзбек боксчими финал учрашувида қирғизистонлик Илёс Ниёзов билан жанг қилди.

Бу баҳсда Жамшид рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмай, олтин медални ўзиники қилди.

Оғирлиги 81 килограмм бўлган боксчилар финалида Темур Эргашев қозоғистонлик Даулет Эсенов билан куч синашди. Бу жангда ҳакамлар ғалабани мезбон боксчига беришди.

Иштирокини ярим финалда тўхтатган Зоиржон Жуманазаров ва Асадбек Шодиев бронза медаль билан кифояланди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!