Ўзбек дербисида Денис Истомин зафар қучди

Қозоғистонда теннис бўйича Профессионал теннис уюшмаси - АТР мусобақалари тақвимидан жой олган "Челленжер" туркумидаги "Capital Cup -2016" халқаро турнири ярим финалида икки ўзбекистонлик теннисчи - Денис Истомин ва Темур Исмоилов ўзаро куч синашди.

Мусобақада иккинчи рақамда сараланган Денис Истомин ёш ҳамюртига қарши учрашувда жиддий қаршиликка учради. Биринчи сетда 6:2 ҳисобида зафар қучган Денис кейинги сетда 6:7 ҳисобида ютқазди. Ҳал қилувчи учинчи сетда барибир тажриба ўз сўзини айтди. Денис турнирни ажойиб тарзда ўтказган Темурни 6:3 ҳисобида мағлуб этиб финалга чиқди. Бош соврин учун бўладиган беллашувда Денис Истомин биринчи рақамда сараланган япониялик Йошихито Нишиокага қарши кортга чиқади.

Шунингдек, Денис Истомин ва Михаил Елгин жутфлик беллашувлари финалида мезбон теннисчилар - Темур Хабибулин ва Адександр Недовесов билан рақобатлашди ва ўйинни 6:7, 2:6 ҳисобида бой берди. SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!