Ўзбек футболи қайси йўлдан бормоқда?

 

Суҳбатимизни ноанъанавий тарзда саволлардан бошлаймиз. Қандай қилиб футболчиларимиз  дунё миқиёсига чиқиши учун ўзига бўлган ишончни шакллантириш мумкин?

Қандай қилиб футболчиларимиз ўз олдида турган қўрқувни енгишлари ва ўзининг яширин имкониятларидан фойдалана олишлари мумкин?

Қандай қилиб ҳужумчиларимизнинг гол уриш қобилияти ҳар доим ва ҳар ерда  автоматик тарзда ишлаб кетиши мумкин?

Қандай қилиб футболчиларимиз ўзининг шаклланган маҳоратини ҳар қанақа даражада эркин намойиш қила олишлари  мумкин?

Қандай қилиб футболчиларимиз футбол майдонида ўзини «аквариумдаги балиқ»дай эмас, балки «уммондаги наҳанг»дек ҳис қилишлари мумкин?

Қандай қилиб футболчиларимиз ўзининг болаларча қум уюмидаги ўйинини имкон қадар тезроқ йиғиштириб, ўз олдига юксак мақсадларни қўя олишлари мумкин?

Қандай қилиб футболчиларимизда ғолиб бўлиш қобилиятини шакллантириш мумкин?

Қандай қилиб футболчиларимиз қанақадир «Сайпа» жамоасидаги «тентак» Эшмат эмас, балки жаҳон даражасидаги катта ҳарфлар билан ёзиладиган ШАХС бўлиши мумкин?

Қандай қилиб футболчиларимиз миллионерга айланиб, эзгулик йўлида, яхшилик йўлида халқимизга хизмат қилишлари мумкин?

Қандай қилиб ўзбек футболи жаҳон даражасида ўзининг улкан муваффақиятини қўлга киритиши мумкин?

Футболимиз  ва футболчиларимизнинг ўз – ўзига берадиган саволлари – юзтадан яна тўрт карра. Қўқиб кетдингизми? Қўрқманг. Бу ҳали бошланиши!

Энди эса энг муҳими: Футболимиз ва футболчиларимиз бу саволларга қаердан жавоб топишлари мумкин? Агар жавоблар бўлмаса бунинг нима сабабдан шундай эканлигини билиш мен учун жуда ҳам қизиқ. Энг қизиғи, моҳият шундан иборатки, бу саволларнинг барига сизда жавоб ҳам, ечим ҳам бор.

Мабода, буларнинг бари сизга «чўпчак»дек туюлмаяптими?  Ўзбекларда шунақа бир чуқур илмий тушунча мавжуд: «лағмон осувчи!». Эшитганмисиз шунақасини? Эшитгансиз. Мана шу ҳақда гаплашамиз.

Буюк бир мураббий Фабио Капелло буюк бир мамлакат футболининг қулоғига «лағмон» осиб кетди! Кейин руслар «адашган»лигини пайқаб қолишди: «Ўртоқлар! Биз адашибмиз, энди бошқа йўлдан юрамиз. Ўзимизникилардан ақллироқ ва топағонроқ ҳеч ким йўқ!». Ва ўзлариникини қўйишди… Рус футболи ўз ёғига ўзи қовурилаяпти.Фабио Капеллога ҳам осон бўлгани йўқ. Ахир, шунақа «ширадор ва ёғли» жойдан воз кечишни ҳам ўзи бўлмайди. Капеллонинг муаммоси шундан иборат эдики у ҳар доим энг «зўрлар» билан энг зўр жамоаларда ишлаган. «Тайёр бўлмаганлар»ни тайёрлаш борасида эса унинг тактикаси-ю стратегияси ҳеч қандай натижа бермай қолди. Юзаки қараганда шундай. Аммо асл моҳият эса умуман бошқа жойда.

Фабио Капелло буюк тактик ва стратег мураббийдир! Бу нарсаларни ҳеч ким инкор этолмайди.  Уни бутун дунё танийди. Мана шунинг ўзи кўп нарсадан далолат.  Лекин, футболдан ташқари шунақанги «нюанс»лар борки, улар буни ҳисобга олишмайди ёки пайқашмайди. Ва бунинг натижасида  Буюклар ҳам муваффақиятсизликни қарши олишади. Шунақа «нарса»лар борки футболга умуман алоқаси бўлмаган, лекин жуда ҳам алоқадор. Ҳозирги замон футболида буларни ҳисобга олмасликни иложи йўқ.

Фабио Капелло бўлмаса, бошқаси бор. Берти Форгст… Берти Форгст Германия терма жамоасини ЕВРО – 1996да чемпионлик сари бошлаб келди. Аммо у Озарбайжон футболида ҳеч қанақа каромат кўрсата олмади. Нима учун? Унинг йиллар давомида тўплаган тажрибаси, билими, маҳорати қаёққа ғойиб бўлди? Озар қардошларимизга Берти Форгстни олиб келиш ҳам арзонга тушмагандир?

Нима учун шундай содир бўлади? Собиқ иттифоқ мамлакатлари футболини муҳим бир жиҳат боғлаб туради. Агар сизнинг сезгиларингиз етарли даражада ривожланган бўлса, айтайлик «академик»лик даражасида, гап нима ҳақида эканлигини пайқай оласиз. Агар ривожланмаган бўлса… «бу бўлиши мумкин эмас»ми?

Масалан ўзбек футболида ҳам яхшигина савиядаги хорижлик мураббийлар ишлаб кетишди: Уберижа Вега да Силва, Ханс Ферел, Юрген Гёде, Боб Хоутон, Павел Садирин, Луис Сколари ва бошқалар. Лекин улар ҳам ўзимизникилардан ортиб бирор каромат кўрсатганлигини эслай олмайман.

Мабода сизга, биз бошқа йуналишдан кетиб қолгандек туюлмаяптими? Йў – ў -ўқ! Биз тўғри йуналишдан юраяпмиз. Бизнинг асосий мақсадимиз асл моҳиятга етиб бориш.

Айтайлик, ҳозир мен «Ўзбек футболи модели» ёки «Муваффақият формуласи» ҳақида гапира бошласам, лабларингизни чуччайтирганча сизда шунақа фикр пайдо бўлиши мумкин: «Ким ўзи бу? Нималар деяпти? Ўзини ким деб ҳисоблаяпти?». Ва сиз айтасиз: «Яхшиси борақол, иккита қулоғимизни орасидаги бавосилимизни даволатишга ҳалақит берма. Ўзингни тарихий ватанинга жўна! Яъни…». Фикримга қўшиласизми? Агар мени кимлигим, қаердан эканлигим ва нима учунлигим сиз учун муҳим аҳамият касб этса, демак бу сизнинг касаллигингиз. Сиз нима билан касаллангансиз? Бундан ҳали хабар топмадингизми? Унда «лабаратория»га кириб ўзингизни касаллигингизни текширтириб ташхис қўйдириб чиқишингизга тўғри келади.

Агар, мабода мен айтмоқчи бўлган фикр ва ғояларни бошқа бир хорижлик айта бошласа сиз буларни барини ҳақиқат сифатида қабул қиласиз. Унинг ғояларидан лаззатланиб, қойил ҳам қоласиз: «Оҳ, қандай буюк ҳақиқат! Оҳ, қандай буюк ғоя!».

Нима учун шундай содир бўлади? Шунинг учунки, хорижликларни ўзингиздан кўра ақллироқ деб ҳисоблайсиз.  Гўёки хорижлик мутахасис барча муаммони ҳал қилади, қўяди. Аслида ўзингиздан, ўзбекдан ақллироқ ва топағонроқ бу дунёда ҳеч ким йўқ бўлса-да.

Битта мақсадга эришишни минглаб, миллионлаб услублари мавжуд. Масалан, футболни ривожлантиришни анъанавий услублари бор. Булар: «араб модели», «япон модели», «хитой модели», «ҳинд модели» ва бошқалар. Улар танлаган услуб ҳам бир йўл, аммо жуда қимматбаҳо, қалтис ва узоқ йўл. Бу йўл бизга тўғри келмайди. Биз футболимизни ривожлантиришни энг самарали ва натижали йўлини танлашимиз керак бўлади. Ва бу йўл мавжуд.

«Ўзбек футболи модели» қандай бўлади ва нимага асосланади?

Бунинг учун энг аввало ФУТБОЛ атамасини қайтадан кўздан кечириб чиқишимизга тўғри келади. Футбол одамлар севиб ўйнайдиган оддий ўйин. Ва шундай бўлиб қолади. Аммо, ҳозирги замон футболига УЛКАН инфармацион оқим, УЛКАН сармоя оқими ва замонавий инфратузилма кириб келди. Футбол атрофида бўладиган бу жараёнлар жуда тез содир бўлди. Бу тезкор замонавий ўзгаришларни тўғри ва ҳеч қандай оғриқсиз қабул қилишга бизнинг футбол ва футболчиларимиз тайёр эдиларми? Албатта, йўқ. Бунинг натижаси улароқ футболга бўлган муносабатимиз ўзгариб кетди. Гўё футбол ўзгариб кетгандек таасурот қолдиради,аслида футбол жуда катта ўзгаришларни бошидан кечиргани йўқ. Футбол бундан ўттиз йил олдин қандай ўйналган бўлса ҳозир ҳам шундай ўйналади. Биз замонавий футболдан унчалик ортда эмасмиз. Фақатгина футболга бўлган муносабатимизни тартибга солиб олишимизга тўғри келади.

Агар биз футболимизни жаҳон даражасига чиқариш ва ундан ўзиб кетишни ҳоҳласак, замонавий футболга бўлган янги ёндошувимизни ишлаб чиқишимизга тўғри келади. Замонавий футболга нисбатан янги ёндошувни ишлаб чиқиш учун футболга оид энг сўнги янгиликлар, кашфиётлар талаб қилинади. Футболга оид кашфиётлар эса бизда, ўзбекларда мавжуд.

  1. Чемпионлик формуласи мавжуд. Чемпионлик қонунга биноан содир бўлади.

  2. Мессидаги иқтидор ва қобилиятни сири маълум. Бу қобилиятни футболчиларимизда ҳам шакллантириш мумкин.

  3. ИШОНЧ. Ишончнинг сири маълум. Ҳар бир футболчимизда, маълум бир ғояга нисбатан уларни ишончини шакллантириш мумкин.

Футбол жамоатчилигимиздан  эса юксак ақлий заковат, ташаббускорлик, ижодиий ёндошув, ўзаро ҳамкорлик, қўллаб – қувватлаш ва юксак мақсадлар учун бирлашиш талаб қилинади.

 

                                                                                                                                       Маҳмаюсуф Бердиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!