Ўзбек футболининг дардига қандай малҳам бор?

Эҳҳ, ўзбек футболи!

Фанда кашфиётлар қандай қилинади?

Товуқ олдин пайдо бўлганми ёки тухум? Мана сизга керак бўлса, илм-фан! Топиб кўрингчи?

– Шуни ҳам билмайсанми, овсар? Товуқни ҳам, тухумни ҳам ошпазлик санъати дурдонаси даражасида тайёрлаб, паққос тушириш керак! «Ақлли гап!». Нақадар дунёни нозик англаб етиш!

Унда, отлар нега овқат пиширишни билишмайди? Овқат пишириш отларга нимага ҳам керак? Агар отлар овқат пиширишни билишганида, бутун бошли далага ўт кетган бўларди.

Худди ҳар доимгидек, худди футбол майдонидагидек, оғир машғулотдан олдин чигалёзди машқларини бажариб олдик. Бу ёғига тайёрмисиз? Бошладикми?

Ўтмишдаги аждодларимиз каби, гапни узо-о-оқдан бошлайман. Яъни, Исаак Ньютондан. Инсоният пайдо бўлгандан буён олма дарахти мавжуд. Ньютонгача неча юз минг одам олма дарахтининг тагида дам олиб турганда, бошига олма тушди экан? Аммо, ҳеч ким ўзига «нима учун?» деган саволни бермади. Ньютоннинг бошига олма тушганда, «Нима учун бу олма менинг бошимга тушди?», деган саволни ўртага ташлади. Ва жавобига «Бутун олам тортишиш қонунин»ни олди. Ўша пайтда у оддийгина талаба эди.

Ёз ойларининг иссиқ кунларидан бирида Архимеднинг чўмилгиси келиб қолди. Сув тўла ваннага тушганида, ваннадан сув шо-о-оввв этиб, оқиб кетди. «Эврика!», эси оғган Архимед, янгилик яратди. Яна битта қонун кашф этилди.

Одамлар Жордано Брунони тириклайин ўтда ёқишганди. Ўша пайтда бутун Европада геоцентрик таълимот ҳукм сурарди. Бу дегани, бутун оламнинг маркази Ер ва барча нарсалар унинг атрофида айланади. Бруножон эса, гелеоцентрик таълимотни ўртага ташлади. Бу дегани, бутун оламнинг маркази қуёш, қолган барча нарсалар унинг атрофида айланади. Бу эса ўша пайтда унинг бутун инсониятга қарши чиқиши билан баробар эди. Жордано Бруно одамлар кўра олмаган нарсани кўриб қолган эди. У бу нарсани исботлаб беролмасди, чунки ўша даврда ҳали телескоп ихтиро қилинмаганди. Уни ўтда куйдиришди. Ҳозир учинчи синф боласи ҳам қуёш атрофида тўққизта сайёра айланишини айтиб бера олади. У эса бутун абадиятга ўз имзосини қўйиб кетди.

Бир пайтлар одамлар инсонни космосга парвозини ҳам, тўла ишонч билан САФСАТА деган эдилар. Бунинг учун Циалковскийни телбага чиқаришган эди.

Астрономия соҳасидаги ўттиз фоиз кашфиётларни, астрономияга умуман алоқаси бўлмаган одамлар кашф қилишган.

Нима учун шундай содир бўлади? Шунинг учун-ки, бирор нарсага нисбатан сиздаги мазахистик иштиёқмандлик натижасида, сизнинг кузатувчанлик қобилиятингиз, синчковлик қобилиятингиз ошиб кетади. Натижада, ўша олимлар, профессорлар, фан докторлари кўра олмаган нарсаларни сиз кўриб қоласиз! Пайқаб коласиз! Ва… Кашфиётлар мана шундай қилинади. Ниманидир кашф қилишингиз учун профессор бўлишингиз шарт эмас.

Архимед битта, физиклар эса сон – саноқсиз. Ақлдан озган Архимед янгилик яратди: «Эврика!» -минг – минглаб физиклар эса бошқаларни ўқитиб, дессертациялар ёқлашади. Бошқа нарсалар ҳам худди шундай.

Мана, масалан, мен «вов» дейишни уддалайман, сиз ҳам буни такрорлай оласиз. Демак, бу қобилият ҳар биримизда бор. Агар сиз бу «вов»ни ҳеч қачон эшитмаган бўлсангиз-чи? Демак, «бўлиши мумкин эмас»ми? Ёки, яна ҳам қизиқроғи, мана, сизни кўзингиз очиқ, қуёшни, нурни, дунёни жами-ки гўзаллигини кўра оласиз. Олдингизга бир кўзи ожиз одам келди. У туғма ожиз. Сиз унга ёруғликни, нурни қандай қилиб тушунтириб берасиз оласиз?

Бир пайтлар каратэ спорт турининг усталаридан бири Брюс Ли, ўзидаги иқтидорни фалсафий нуқтаи назардан тушунтириб беришга ҳаракат қилган эди. Тушунтириб бера олдими, йўқми, бундан хабарим йўқ. Лекин у тушунтирмоқчи бўлган нарсаларни, бугунки кунда мен тушуниб турибман. Баъзи бир ўта ақиллилар учун, барча нарса қоидага биноан бўлиши, ҳамманикидек ва ҳамма нарса токчага терилгандек аниқ бўлиши, яна унга қўллаш кўрсатмаси, насиҳатномаси ҳам қўшиб берилиши керак. Мия йўқда, ахир… Умуман олганда инсон руҳий оламини мантиққа асосланиб тушунтириб бўлмайди. Чунки реал ҳаётимизни ўз қонун қоидалари бор, инсонни руҳий оламини ҳам ўз қонуниятлари бор. Улар бир-бирига тўғри келмайди. Агар инсон руҳий олами қонуниятларидан ниманидир мантиққа асосланиб тушунтирмоқчи бўлсангиз, бу одамнинг соғлиги жойида эмас, деган тушунча пайдо бўлиши мумкин. «Бу девона бўпти»,-дейди. Ким ҳам, ҳамма «ақл»лилар ичида «ахмоқ» бўлишни ҳоҳлайди?

Ҳозирги замон психологлари жуда «ақл»ли! Бўш аравани шалдиратиб-тарақлатиб орқа-олдинга ҳайдагани ҳайдаган. Мен психолог эмасман. Психологликка давогарлик ҳам қилмайман. Аммо инсон руҳиятига оид айрим қонуниятларни пайқаб қолдим-ки, бу қонуниятлар психология соҳасидаги фан докторига ҳам маълум эмас. Айниқса, футбол соҳасидагилари. Уни ҳаётга, футболга тадбиқ этиш мумкин. Бу эса футболчиларимизга, футболимизга кони фойда! Мен физикман. Ҳаётимда физикани танлаганим учун, жуда кўп марта афсусланганман. «Нима учун шу физикани танладим? Агар бошқа соҳани танлаганимда ҳаётим яхшироқ бўлармиди?… Айтайлик, футболни…». Ҳозир тушуниб етдим, нима учун физикани танлаганимни. Мен у ерда, бор – йўғи қонуниятни ўрганган эканман! Қонуният! Бутун олам тартиб устига қурилган. Барча нарса қонунга биноан содир бўлади. Ҳеч нарсадан бирор нарса пайдо бўлганлигини кўрганмисиз, ёки эшитганмисиз? Футболда ҳам худди шундай.

Леонел Месси… Ҳозирги замон футболида Леонел Месси, бу – эталон. Эталон дегани нима? Ҳамма нарса нисбий. Ҳамма нарсани нимагадир нисбатан оламиз. Фикримга кўшиласизми? «Мессидаги иқтидор ҳамма футболчиларимизда бор» – деган фикримга қандай қарайсиз? Қандай қарашингизни менга фарқи йўқ, муҳими, ҳақиқат шундан иборатки, бу фикрга қандай муносабатта бўлишингизда. Сиз инкор этасизми, инкор этмайсизми, бу билан моҳият ўзгариб қолмайди. Албатта, албатта ҳеч ким ҳеч кимни ҳеч қачон такрорлай олмайди. Ҳар ким ўзига хос. Мессини ҳеч ким такрорлай олмайди. Сизни ҳам Месси такрорлай олмайди. Мен самарадорлик ҳақида гапираяпман. Футбол майдонидаги самарадорлигингиз Мессиникидан ҳам яхшироқ бўлиши мумкин.

Ҳозирги замон ўзбек футболида жуда танқис бўлиб кетган, ҳужумчининг гол уриш қобилиятини қандай қилиб тиклаш мумкин?  Бу жуда хам долзарб мавзу. Ҳужумчининг гол уриш қобилияти унинг ички тизимида мавжуд. У қачон ишга тушади? Сиз мендан шуни эшитишни ҳоҳлайсизми? Ва чиройли қулоқларингизни динг қилиб,  тайёр нарсаларни ютасизми? Бу ҳақида балки олий маълумотли невропатолог ёки неврохирург Эшматов билиши мумкиндир? Ёки невропатолог Эшматовнинг болғачаси билан ҳужумчиларимизнинг чала ишлайдиган миясининг у ярим шарига, навбати билан бу ярим шарига тушириб, тушириб, тушириб туриш керакдир, зора «пақ» этиб ҳужумчиларимизнинг гол уриш қобилияти ишга тушиб кетса!

Яқинда «Воха.уз» сайтига интервью берганимда Мессидаги иқтидорни «илмий»роқ қилиб тушунтирган эдим. Ўзингизга маълум-ки, илмий нарсалар ўта зерикарли, яна у кишилар эътиборини тортмайди. Балки тушунмаслиги ҳам мумкин. Менимча, ҳеч ким тушунмади. Яқин кунларнинг бирида Тошкентга борганимда, бир синфдошим уйига таклиф қилиб қолди. Биз ярим тунда «Барселона» билан яна қандайдир жамоа ўйинини кўрдик. Синфдошим Мессининг ўйинидан ҳайратланганини яшира олмай: – Бердиев, Месси мундай-мундай қиладида барчани алдаб ўтиб кетади? У буни қандай қилади, ҳалигача тушуна олмайман? Мен унга ўз билганимча тушунча бера бошладим… Қандай қилиб бу фикр калламга келиб қолди, ҳалигача тушуна олмайман. Унга кўча тилида, яъни жаргончасига тушунтирдим:- Эркакларда иккита бош. Пастки ва юқори. Пастки меҳнат қилганда, ишламайди. Калла ишлаганида пастги ўчади, дедим. Сизда ҳам иккита бош бор. Онг ва ботиний онг. Иккаласи ҳам олган маълумотларга асосланиб инсон танасини бошқаради. Онг маълумотларни реал ҳаётдан олади. Ботиний онг эса… Бу сир. Ана ўшанда биласиз, «ноёб» футболчиларнинг «ноёб» ҳаракатлари – ю, керакли пайтда керакли жойда пайдо бўлиб қолиш сир – асрорларини. Эй, Худойим! У тушунди. Мен шундай узу-у-ун, чексиз эзма- а-а тушунтиришларсиз унга тушунтира олдим. Қойил-э!

Ботиний онг олган «маълумот»лар асосида танангизни бошқариши учун онгни, яъни ақлни «жавраш»дан  тўхтатиб туриш керак. Ақл дегани нима? Бу ўша, бешта сезгингиздан келадиган маълумотларни оласиз ва бу маълумотларни миянгизда қайта ишлаб хулоса ясасангиз, мана шу ақл дегани. Терри Анри: «Мен ўйламайман, шунчаки ҳаракатланаман», деганида шунга яқинрок келган эди.

Қандай қилиб сермаҳсул ҳужумчи бўлиш мумкин?

«Сиз келажакдаги маълумотлардан фойдаланиб  ҳаракат қила бошлайсиз ва гол уришингиз учун жуда қулай вазиятга чиқиб қоласиз ёки керакли пайтда керакли жойда пайдо бўлиб қоласиз. Оддий футболчилар буни «омад» дейишади. Аслида эса омаднинг ўзи йўқ нарса! Ўзингизни таҳлил қилиш, сезгиларни таҳлил қилиш базасида ақлий хулоса чиқариш бор».

Мана шунинг ўзи сиз учун хамён. Бу ерда миллион долларлик маълумот бор. Давомини «Ўзбек футболи» туркумидаги чиқишларимизда ўқийсиз.

Ёки, бу ҳақда тўлиқ «Орзу» китобимиздан ўқиб билиб олишингиз мумкин.

Маҳмаюсуф Бердиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!