Ўзбек жанг санъати усталарининг Чунгжудаги муваффақияти

27 сентябрь, 10:29 504

Ўзбек жанг санъати усталарининг Чунгжудаги муваффақияти

Жанубий Кореянинг Чунгжу шаҳри мезбонлик қилган WOMAO - Бутунжаҳон жанг санъатлари уюшмаси фестивалида иштирокчи мамлакатлар терма жамоалари ўз чиқишларини намойиш этишди.

Мусобақада жанг санъатлари усталари  яккалик, жуфтлик ва аралаш жуфтлик, шунингдек, жамоавий баҳсларда, буюмларни синдириш, махсус техникасини намоён этиш, тезлик каби жами 6 та йўналишда маҳоратини намойиш этди.

Саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтган ўзбек жанг санъати усталари финал босқичида  Жанубий Корея ва Вьетнам жамоаларини ортда қолдириб, бош мукофотга эга бўлди.

Шунингдек, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги мусобақаларда терма жамоамиз аъзолари жуфтлик ва жамоавий чиқишларда совриндорлар сафидан жой олишди.

SPORTS.uz