405 0

Шу йилнинг 20-21 декабрь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида жойлашган “Aspetar” спортга ихтисослашган тиббиёт марказида миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар шифокорлари учун семинар ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Семинар давомида “Aspetar” тиббиёт маркази мутахассислари томонидан миллий чемпионатимиз клублари шифокорларига спорт тиббиётида қўлланилаётган янги воситалар, даволаш услублари, футболчиларнинг соғлиғини назорат қилиб боришда аҳамият бериш керак бўлган муҳим жиҳатлар ҳақида батафсил маълумот берилади.

Семинар жорий йилнинг 17 октябрь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов ва Қатар Футбол Уюшмасининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ат-Таний ўртасида имзоланган меморандум асосида ташкил этилмоқда.

Қатарга ташриф давомида Умид Аҳмаджонов “Aspetar” спортга ихтисослашган тиббиёт марказида бўлиб, марказ фаолияти билан яқиндан танишган ҳамда ушбу марказнинг Ўзбекистон футболи учун фойдали жиҳатларини яқиндан ўрганган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98