Ўзбек курашчилари Осиё чемпионлиги учун курашади

10 май, 10:12 445

Ўзбек курашчилари Осиё чемпионлиги учун курашади

 

Ҳиндистонда юнон-рум,эркин ва аёллар кураши бўйича Осиё чемпионати бошланди.

Қитъамизнинг энг кучли кураш усталари иштирок этаётган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам ғолиблик учун куч синашади. Осиё чемпионатида ҳар бир йўналишда саккизтадан медаль жамланмаси ўйналади.

Мусобақанинг дастлабки кунида юнон-рум кураши бўйича бешта вазн тоифасида гиламга чиқади.

Терма жамоамизнинг энг кучли курашчиларидан Элмурод Тасмуродов 66 килограмм вазн тоифасидаги биринчи учрашувини қирғизистонлик Нурбек Абдуғаниевга қарши ўтказади.

Оғирлиги 75 килограмм бўлган курашчилар баҳсида Дилшод Турдиев ҳиндистонлик Сингҳ Гурприт билан куч синашади.

Истеъдодли ёш курашчимиз Жонибек Отабеков 80 килограмм вазн тоифасидаги биринчи учрашувини хитойлик Жунжие Нага қарши ўтказади.

Тажрибали полвонимиз Рустам Ассакалов 98 килограмм вазн тоифасида япониялик Юта Нара билан бел олишади.

Ўта оғир - 130 килограмм вазн тоифасида Мўминжон Абдуллаев мезбонлар вакили Навин Навинга қарши киламга чиқади.

Учрашув натижаларини SPORTS.uz ахборот порталида кузатиб боринг!

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.