Ўзбек курашчиларининг Европадаги ғалабаси

 

Болгарияда эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича ўтказилган халқаро турнирда дунёнинг йигирмага яқин мамлакатилан икки юз нафардан зиёд курашчилари иштирок этди.

Олимжон Хикматов ва Абдурауф Бозорбоев мураббийлигидаги ўзбекистонлик курашчилар мусобақада ўнта медалга сазовор бўлди.

Эркин кураш баҳсларида Рустам Жўраев (50 кг) ва Баҳодир Аслонов (97 кг) олтин медални қўлга киритган бўлса, Рамазон Ибодов (65 кг), Муҳаммадали Мухторов (70 кг) ва Ҳасанбой Раҳимов (125 кг) бронза медалга лойиқ кўрилди.

Юнон-рум кураши беллашувларида Ислом Баҳромов (59 кг), Мирзобек Раҳматов (66 кг) ва Жалгас Бердимуратов (80 кг) барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Тўрабек Тиркашев (59 кг) ва Фазлиддин Намозов (71 кг) учинчи ўрин билан кифояланди.

Турнир ғолиби Мирзобек Раҳматов "Энг яхши техникаси учун" соврини билан тақдирланди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!