Ўзбек муайтайчиси тажрибали рақибини қийнади

11 март, 18:00 1002

Ўзбек муайтайчиси тажрибали рақибини қийнади

 

Таиландда профессионал муайтай бўйича ўтказилган турнирда ўзбекистонлик ёш спортчси Зиёдилло Қурбонов навбатдаги жангини ўтказди.

Бу гал истеъдодли муайтайчимиз таиландлик тажрибали жанг устаси Фахкунпол Лангзпрожон билан куч синашди. Уч раунд давомида кескин ва муросасиз ўтган беллашувда кучлар тенг келди ва дуранг натиджа қайд этилди.

19 ёшли Зиёдилло Қурбонов Наманган вилоятининг Чортоқ туманидан. Тажрибали мураббий Ҳусниддин Обидов қўл остида муайтай билан шуғулланиб келмоқда.

Бир йилдан буён профессионаллар ўртасидаги мусобақаларда қатнашаётган ҳамюртимиз Хитой, Сингапур, Латвия, Россия ва Таиланддаги баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган.

Зиёдилло ҳозирга қадар 26 та жанг ўтказиб, шулардан 19 тасида ғалаба қозонган, тўрттасида дуранг натижа қайд этган ва иккита учрашувда мағлуб бўлган.

Зиёдилло Қурбонов ўз олдига "THAI FIGHT" чемпионлик камарини қўлга киритиш вазифасини қўйган.

SPORTS.uz