Ўзбек полвони Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндорининг курагини ерга текказди

 
Японияда дзюдо бўйича юқори нуфузли мусобақа - "Катта Дубулға" туркумидаги турнирда Ўзбекистон терма жамоаси асосий ёш полвонлардан иборат янги таркиб билан иштирок этмоқда.
 
Мусобақада 73 килограмм вазн тоифасида курашган ҳамюртимиз Ғиёсжон Бобоев ўз истеъдоди билан мухлису мутахассислар ишончини оқлади. Ғиёсжон дастлабки учрашувда мўғулистонлик Батгерел Баттсетсегни мағлубиятга учратди. Бироқ, иккинчи беллашувда бўлажак чемпиони - япониялик Осиё чемпиони Соичи Хашимото жарима бали туфайли ютқазиб қўйди.
 
Шундай бўлса-да, Ғиёсжон бронза медаль учун курашни давом эттирди. Дастлаб россиялик Денис Ярцев ўзбек полвони қаршисида ожиз қолди. "Мастерс" туркумидаги турнир ғолиби бўлган россиялик дюздочи "вазари" баҳочи орқали мағлуб этилди.
 
Ниҳоят, бронза медаль учун бўлган ҳал қилувчи баҳсда Ғиёсжон Бобоевга бельгиялик машҳур дзюдочи, Рио Олимпиадаси ва жаҳон чемпионати совриндори Дирк Ван Тишелт рўбарў бўлди. Ҳамюртимиз учрашувнинг учинчи дақиқаси давомида номдор рақибини "иппон" баҳоси билан енгди ва бронза медалга эга чиқди.
 
 
Ушбу вазн тоифасида совринли ўринларни фақат дзюдо ватани Япония ва Ўзбекистон полвонлари эгаллади. 
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!